Исроилда Ататурк кўчаси, Ататурк ўрмони ва ҳатто Ататурк бюстлари ҳам бор! Бундан ташқари, бюстлардан бирида шундай ёзув бор: «Исроил халқи сени абадий миннатдорлик билан эслайди…» Савол шундаки: Ататурк нима қилган эдики, Абдулҳамид Хон ва Усмонли империясини ёқтирмаган яҳудийлар уни шунчалар яхши кўришса?
    3 комментария
    3 класса
    Ўз тўйида “баъзилардек“ рақсга тушмай, Қуръон тиловат қилган Муслима Келин
    24 комментария
    867 классов
    Араблардан чиққан энг биринчи хоин ҳақида биласизми? Унинг исми Абу Риғолдир. Яман ҳокими Абраҳа қўшин тўплаб Каъбани бузиш учун Ямандан йўлга чиқмоқчи бўлади. Бунинг учун уларни Макка йўлини кўрсатиб борувчи бир кишига эхтиёж туғилди. Йўлбошловчига катта маблағ ваъда қилади. Хеч ким бундай пасткашликка рози бўлмайди, сабаби Абраҳанинг ёмон нияти барча араблар билишарди. Магар Абу Риғол исмли араб буни қабул қилади. У шарафи ва ҳурматини сотиб, олдида улкан фил зийнатлаб турган қўшинни Каъба томон бошлаб боради.. Айни шу ҳолатни тасаввур қиляпсизми!? Олаётган ҳар бир нафаси хиёнат, Ҳар бир қадами хиёнат, Ўзига, миллати ва юртига қилган дахшатли хиёнат! Лекин Илоҳий адолат уларни кутиб турганини хали билишмас эди улар. Макка яқинидаги Муғаммас деган жойга етиб келишади ва шу ерда дам олиб эртасига Каъбага ҳужум қилишни қасд қилишади. Аммо эртанинг тонгини кўриш уларнинг хеч бирига насиб қилмайди. Аллоҳнинг Абобил номли аскарлари бутун қўшинни илма-тешик қилади. Абраҳа ўлдирилади, Ҳар бир аскар ўлдирилади, Абу Риғол ҳам.... Муғаммасда Абу Риғолнинг қабри бор. Араблар ўша кундан то шу кунга қадар унинг қабрига бориб худди шайтонга тош отгандек тош отадилар. Хозирга қадар араблар унинг қабрини унутмадилар. Араб адабиёти ва халқ тилида Абу Риғол ҳар бир хоинга қўйиладиган номга айланди.
    2 комментария
    19 классов
    Яҳудийларнинг попугини пасайтирган Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Вақф ишлари вазири бўлганларида 1976 йили Лондонда ўтказиладиган динлар масаласидаги конференцияда иштирок этиш учун Англияга сафар қиладилар. Босиб олинган Фаластиндан конференцияга келган ва Шаъровийнинг илмий салоҳиятини билган яҳудий аҳборлари у киши билан баҳс-мунозара қилмоқчи бўлганларида, Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бу таклифга рози бўладилар. Яҳудийлар у кишига савол бера бошлашади: «Аллоҳ биз яҳудийларга кўп Пайғамбарлар ва Расуллар юбориш билан бизни сизлардан афзал қилди. Аммо сиз мусулмонларга эса биргина Расул — Муҳаммадни юборган. Шу ҳолатни бизга изоҳлаб беринг». Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ уларга шундай жавоб берадилар: «Пайғамбарларнинг бир халққа кўп юборилиши ўша халқнинг қалбларида иллат ва касалликлар кўп эканига далолат қилади». Яҳудийлар яна савол беришади: «Қуръоннинг ростлигига, у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган китоб эканлигига, уни Муҳаммад ўзи ёзмаганлигига далил нима?» Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръони Каримдаги биргина оят у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган ҳақ китоб эканини ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббисидан етказган нарсаларда ростгўй эканликларини исботлайди. Ўша оят сиз ҳақингизда ҳикоя қилади, сизлар уни билмайсизларми, эй яҳудийлар жамоаси?!» деб сўрайдилар. Улар «Йўқ, у оятни билмаймиз» дейишади. Шунда Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берадилар: «Ҳақ таборока ва таоло яҳудийларга хитоб қилиб шундай деган: «Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирурмиз». (Исро сураси, 104-оят). Сизлар ер юзида тарқоқ бўлиб юргандингиз. Аллоҳ сизларни Фаластин ҳудудига тўплади. Сизлар эса ер юзининг турли бурчакларида сочилиб юрганингиздан кейин Фаластинни ёлғон ва бўҳтон йўллар билан тортиб, босиб олдингиз». Яҳудий аҳборлари Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг кучли жавобидан, у кишининг салобатидан, сўзларининг ўта нозик ва аниқлигидан ҳамда илмининг кўплигидан ҳайратда қолишади. Тортишувни охиригача етказмай, одатларига кўра совуққина тиржайишди. Одатда бирор олим уларга ўз ўрниларини ва ҳаддиларини кўрсатиб қўйса, шундай тиржайишарди. Кейин улар улуғ олимни Лондондаги ҳашаматли ресторанлардан бирига, кечки овқатга таклиф қилишади. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ табассум қилган ҳолда «Хайбарлик кампир* бизга сизларнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган» деб уларнинг таклифини рад этдилар. *Хайбар ғазотидан сўнг Зайнаб бинт Ҳорис исмли яҳудия кампир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга захарланган қўй гўшти бериб, захарламоқчи бўлган.
    1 комментарий
    24 класса
    Ғарбий Соҳил | Исроил кучлари Женин шаҳрини муҳосарага олиб ҳужумларини давом эттирмоқда. Айни пайтда кучли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун эрталаб Фаластин Қаршилик гуруҳида бўлган бир йигит «Муса Аҳмад Хатиб» тўқнашувлар пайтида шаҳид бўлди. Инна лиллаҳи ва инна иллайҳи рожиъун Жаннат муборак бўлсин!
    8 комментариев
    61 класс
    Юзида табассум билан жон таслим қилган бу инсон Фаластинлик Фарид абу Мусодир. У босқинчи исроил аскарлари томонидан кеча шаҳид (Инша Аллоҳ) этилди. Хабарларга кўра Фарид абу Мусонинг қудуғи бўлган. У уруш сабабли ичимлик суви танқис бўлган Хон Юнусда чанқоқдан қийналган оилаларга мунтазам сув тарқатиш билан машғул бўлиб келган. Аллоҳ раҳматига олсин.
    15 комментариев
    181 класс
    Уэлслик фаол, қаршисида турган Миср хавфсизлик кучларидан Ғазога юриш ва очликдан азоб чекаётган фаластинликларга ёрдам етказишларига рухсат беришларини илтимос қилмоқда. Халқ геноцидга дучор қилинмоқда. Илтимос, бизни ўтказиб юборинг, мусулмон биродарларингизга ёрдам беринг. Уларнинг ҳаммаси мусулмонлар. Мен уларни (босқинчилар) қочқинлар лагерларида одамларга қарата ўқ узаётганини кўрдим. Уларнинг ҳомиладор аёлларга қарата ўқ отаётганини кўрдим. Сиз инсонсиз. Биз инсоният учун шу ердамиз. Сиз инсониятнинг бир қисмисиз. Мен уларнинг болаларни отиб ташлашларини кўрдим. Сиз ҳеч қачон оч боланинг йиғлаганини эшитганмисиз? Ўлаётган боласини эмизмоқчи бўлган аёлнинг очликдан бўшаб қолганини эшитганмисиз? Илтимос, мен сизга бу даҳшатни айтиб беролмайман. Очликдан ўлаётган гўдакларнинг туйғусини сизга етказа олмайман. Юрагингиз қаерда? Араб миллати халқининг қалби оқ, деб ишонаман. Мен сизларнинг яхши одамлар эканлигингизга ишонаман. Бир ғайридин кўзларида ёш билан, Ғазо аҳли, норасида гўдаклари учун тиз чўкиб ёрдам сўрамоқда. Сиси сингари сионистларга қулдек ҳизмат қилувчи тиранга қарши чиқа олмайдиган, ўзини мусулмон санасада Ғазодаги биордарлари ёрдам бера олмайдиган ожизлар эса аччиқ ҳақиқатларни эшитсада, олдинга дадил қадам қўйишдан қўрқиб туришдан бошқа нарсага ярамай турибди...
    1 комментарий
    29 классов
    Мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуддусда муслима аёллар ҳўрланаётган видео лавҳани кўриб қуйидаги тарихий воқия ёдимга келди: Интиқом Мадинада аёлларга ҳижоб фарз бўлган вақтлар эди. Бир муслима аёл, бозорда нарсалар ҳарид қилаётган эди. Бир яҳудий савдогар у аёлга билинтирмай унинг кийимини бир четга боғлаб қўяди. Аёл юрмоқчи бўлганида ҳижоби устидан тушиб кетади. Ҳалиги савдогар ва атрофдаги яҳудийлар у аёлни мазаҳ қилиб қаҳқаҳа отиб кулишади. Аёл беихтиёр мусулмонларни ёрдамга чақиради. Шунда мусулмонлардан бир киши тезда ёрдамга шошилиб, ҳалиги савдогар яҳудийни ўлдириб ундан интиқом олади. ( У киши, "мен ўзим яккаман, кучим етмайди, катталардан бир маслаҳат сўрайчи...ваҳоказо" сабабларни баҳона қилиб ўтирмайди. Чунки у киши, номус масаласи ва унинг интиқоми ҳамма нарсадан муқаддам туришини ва бундай ишга ўрнида жавоб беришнинг муҳимлигини жуда яхши англаб етган. Ваҳоланки, ўша даврда мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасида тинчлик битими мавжуд эди.) Ўз навбатида ўлдирилган яҳудийнинг шериклари ҳам у мусулмон кишини қатл қилишади. Воқеа тезда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламга етиб келади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳам ўз навбатида тезда мусулмонларни жамлаб, ҳалиги жиноятчи қавм устига юриш қилишади. Натижада, яҳудийларнинг ўша қавми Мадинадан сургун қилиб чиқариб юборилади. (Бу воқеанинг муфассал тафсилоти барча саҳиҳ сийрат китобларда баён қилинган.) Аллоҳ ҳолимизга раҳми келсин.
    75 комментариев
    161 класс
    #boykot Ўзбекистонда Burger King фаст-фуд тармоғи иш бошлайди Бу ҳақда кеча президент раислигида ўтказилган йиғилишда Pepsi, 7UP каби салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхона асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди. Унинг айтишича, компания Ўзбекистонда ўз ресторанларини очиш учун лицензия олган. Маълумот учун, Burger King Ғазода бегуноҳ болаларнинг қонини тўкаётган исроиллик аскарларни бепул озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш орқали Исроил армияси-ЦАХАЛ ни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда уларнинг Instagram постларида ҳам эълон қилинган.
    4 комментария
    7 классов
    Агар Аллоҳ ал-Латиф (барча нарсаларнинг дақиқ- нозик жойларигача биладиган; солиҳ бандаларига лутф кўрсатадиган Зот) бўлмаганида, (инсон йўлиқадиган) мусибатлар ажру савобдан холи бўлар эди. Лекин У Ўзининг лутфу карами билан балоларга савоблар белгилаб қўяди. Ҳатто (мўмин бандага) бир тикон кириши сабабидан ҳам Аллоҳ таоло гуноҳлариларига (ўша етган кичик азиятни) каффорат қилиб ўчириб юборади.
    1 комментарий
    219 классов
Фильтр